Пятница, 17.08.2018, 06:09
Приветствую Вас Гость | RSS

www.Sherlar.info

Меню сайта
Категории раздела
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ [383]
SHOU BIZNES YANGILIKLARI / ШОУ БИЗНЕС ЯНГИЛИКЛАРИ
MP3 Musiqalar Yuklash [1]
MP3 Musiqalar Yuklash
Fikr va Mulohaza qiling [300]
Fikr va Mulohaza qiling
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ [172]
HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI [11]
TUSH TABIRI / ТУШ ТАБИРИ / TUSH TABIRI KITOBI
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ [460]
FOYDALI MASLAHATLAR / ПОЛЕЗНЫ СОВЕТЫ
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР [15]
MUCHALLAR HAQIDA MA'LUMOTLAR / МУЧАЛЛАР ХАКИДА МАЛУМОТЛАР
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ [79]
TAOM RESEPTLARI / PAZANDACHILIK / O'ZBEK TAOMLAR / ХАР ХИЛ ТАОМЛАР ВА ПИШИРИКЛАР РЕЦЕПТИ
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ [18]
MUNAJJIMLAR BASHORATI / МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
Категории раздела
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР [313]
SMS SHERLAR / СМС СТИХИ / СМС ШЕРЛАР
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека [140]
SEVGI HAQIDA SHERLAR / СМС о любви для любимого человека
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ [8]
SMS XAYRLI KUN TILAB / СМС ХАЙРЛИ ТУН ТИЛАБ
SMS HAYIRLI TUN TILAB / SMS XAYIRLI TUN TILAB / СМС ХАЙИРЛИ ТУН ТИЛАБ [23]
SMS HAYIRLI TUN TILAB / SMS XAYIRLI TUN TILAB / СМС ХАЙИРЛИ ТУН ТИЛАБ
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления [55]
SMS TABRIK SHERLARI / Смс поздравления
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ [27]
SMS TUG'ILGAN KUN TABRIKLARI / СМС ТУГИЛГАН КУН ТАБРИКЛАРИ
SMS JUMA AYYOMI TABRIKLARI / СМС ЖУМА АЙЙОМИ ТАБРИКЛАРИ [58]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК [0]
SMS TABRIK / СМС ТАБРИК
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ [1]
SMS YANGI YIL SHERLARI / SMS YANGI YIL TABRIKLARI / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИКЛАРИ
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар [54]
SMS XAYIT BAYRAMIGA SHERLAR / СМС хайит байрамига шерлар
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI [15]
14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI TABRIK SHERLARI
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз [28]
8-MART AYOLLAR BAYRAMIGA SHE'RLAR / XOTIN QIZLAR BAYRAMIGA TABRIK SHERLAR / 8 марта Женщины праз
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ [31]
SMS NAVRO'Z BAYRAMI TABRIKLARI SHERLARI / НАВРУЗ ТАБРИКЛАРИ
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР [16]
1 APREL SMS HAZILLAR / 1 АПРЕЛ СМС ХАЗИЛЛАР
9 MAY XOTIRA VA QADRLASH KUNI SHERLARI / 9 МАЙ ХОТИРА ВА КАДИРЛАШ КУНИГА ШЕРЛАР [21]
9 MAY XOTIRA VA QADRLASH KUNI SHERLARI / 9 МАЙ ХОТИРА ВА КАДИРЛАШ КУНИГА ШЕРЛАР
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [24]
25 MAY SO'NGI QO'NG'IROQ HAQIDA SMS SHERLAR / 25 МАЙ СУНГИ КУНГИРОК ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI [9]
1 - OKTYABR O'QITUVCHILAR KUNI / USTOZLAR KUNI / MURABBIYLAR KUNI
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR [8]
21 OKTYABR TIL BAYRAMI HAQIDA SHERLAR
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР [41]
OTA ONA HAQIDA SHE'RLAR / ОТА ОНА ХАКИДА ТАСИРЛИ ШЕРЛАР
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР [7]
HAYIT BAYRAMIGA CHIROYLI VA MANOLI SHE'RLAR / ХАЙИТ БАЙРАМИГА ЯНГИ ШЕРЛАР
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR [14]
TO'Y HAQIDA JUDA TASIRLI SHE'RLAR / YOR YOR HAQIDA ALAMLI SHE'RLAR
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR [3]
AYRILIQ / ARMON / ALAM / AZOB HAQIDA TA'SIRLI SHERLAR
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR [15]
SOG'INCH HAQIDA SHE'RLAR / SOG'INCH MAKTUBLARI / SOG'INGAN QALBLAR
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ [33]
SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА [12]
SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ [11]
DO'ST HAQIDA SHERLAR / СТИХИ О ДРУЖБЕ
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР [14]
SMS DO'STLIK HAQIDA SHERLAR / СМС ДУСТЛИК ХАКИДА ШЕРЛАР
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР [2]
SMS OPERATOR / СМС ОПЕРАТОР
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ [8]
QO'SHIQ UCHUN SHERLAR / КУШИК УЧУН ШЕРЛАР / КУШИКЛАР МАТНИ
SMS FOTO / СМС ФОТО [11]
SMS FOTO / СМС ФОТО
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА [16]
SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР [56]
SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ [0]
SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА [6]
SMS TALABA / СМС ТАЛАБА
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР [6]
MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР [10]
MAKTAB HAQIDA SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА СМС ШЕРЛАР
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ [11]
SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК [0]
SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК
SMS SPORT / СМС СПОРТ [0]
SMS SPORT / СМС СПОРТ
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ [0]
SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА [0]
SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ [12]
SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР [15]
SMS VATAN HAQIDA SHERLAR / СМС ВАТАН ХАКИДА ШЕРЛАР
Смс cтихи [1]
Смс cтихи
С 1 апрельские приколы [2]
С 1 апрельские приколы
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR [15]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА / 8 MART TABRIK SHERLAR
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ [20]
СМС ВАЛЕНТИНКИ СМС В ДЕНЬ СВЯТОГО ВАЛЕНТИНА, 14 ФЕВРАЛЯ, СМС ВАЛЕНТИНКИ
СТИХИ О ЛЮБВИ [8]
СТИХИ О ЛЮБВИ
СМС ПРИЗНАНИЯ [9]
СМС ПРИЗНАНИЯ
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА [10]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С 8 МАРТА
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ [9]
СМС НА ДЕНЬ РОЖДЕНИЯ
Смс другу [9]
Смс другу
СМС доброе утро [18]
СМС доброе утро
Прикольные смс [9]
Прикольные смс
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ [0]
СМС ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ / ПОЗДРАВЛЕНИЯ С НОВЫМ ГОДОМ
Смс реклама [0]
Смс реклама
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ [14]
СМС СПОКОЙНОЙ НОЧИ
Студенческие смс [0]
Студенческие смс
ТОЖИКЧА ШЕРХО [24]
ТОЖИКЧА ШЕРХО
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE [0]
ENGLISH SMS | FUNNY, INSPIRING AND GENERAL SMS IN ENGLISH LANGUAGE
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи [0]
TURKCHA SHE'RLAR / Türk Şiirleri / Турецкие Стихи
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI [0]
AŞK SÖZLERI - SMS TURK SÖZLERI
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ [0]
O'ZBEK SHOIRLARI / УЗБЕКСКИЕ ПОЭТЫ
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ [9]
MUHAMMAD YUSUF SHERLARI / МУХАММАД ЮСУФ ШЕРЛАРИ
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ [51]
ABDULLA ORIPOV SHERLARI / АБДУЛЛА ОРИПОВ ШЕРЛАРИ
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ [41]
MARXABO KARIMOVA SHERLARI / МАРХАБО КАРИМОВА ШЕРЛАРИ
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ [62]
AHAD QAYUM SHERLARI / АХАД КАЮМ ШЕРЛАРИ
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ [2]
HAMID OLIMJON SHERLARI / ХАМИД ОЛИМЖОН ШЕРЛАРИ
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ [7]
ZULFIYA SHERLARI / ЗУЛФИЯ ШЕРЛАРИ
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ [5]
ERKIN VOHIDOV SHERLARI / ЭРКИН ВОХИДОВ ШЕРЛАРИ
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ [1]
ALISHER NAVOIY SHERLARI / АЛИШЕР НАВОИЙ ШЕРЛАРИ
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ [16]
ZAHIRRIDIN MUHAMMAD BOBUR SHERLARI / ЗАХИРИДДИН МУХАММАД БОБУР ШЕРЛАРИ
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR [0]
SMS BAXT HAQIDA SHERLAR / BAHT HAQIDA SHERLAR
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ [1]
NODIRABEGIM SHERLARI / НОДИРАБЕГИМ ШЕРЛАРИ
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ [0]
TURSUNOY SODIQOVA SHERLARI / Турсуной Содиқова ШЕРЛАРИ
UMAR XAYYOM / HAYYOM / УМАР ХАЙЁМ РУБОИЙЛАРИ ШЕРЛАРИ / Umar Hayyom ruboiylari va sherlaridan parcha [10]
UMAR XAYYOM / HAYYOM / УМАР ХАЙЁМ РУБОИЙЛАРИ ШЕРЛАРИ / Umar Hayyom ruboiylari va sherlaridan parcha
Hayot haqida ta'sirli she'rlar / Umr haqida dardli she'rlar [5]
Hayot haqida ta'sirli she'rlar / Umr haqida dardli she'rlar
Hayrulla Hamidov / Хайрулла Хамидов [20]
Hayrulla Hamidov / Хайрулла Хамидов
ISMLARGA ATALGAN SHE'RLAR / QIZLAR ISMI UCHUN SHE'R [10]
ISMLARGA ATALGAN SHE'RLAR / QIZLAR ISMI UCHUN SHE'R
CHIMILDIQ HAQIDA SHERLAR / ЧИМИЛДИҚ ХАҚИДА ШЕРЛАР [1]
CHIMILDIQ HAQIDA SHERLAR / ЧИМИЛДИҚ ХАҚИДА ШЕРЛАР
LAYLATUL QADR KECHASI HAQIDA SHERLAR / ЛАЙЛАТУЛ ҚАДИР КЕЧАСИ ҲАҚИДА ШЕРЛАР [1]
LAYLATUL QADR KECHASI HAQIDA SHERLAR / ЛАЙЛАТУЛ ҚАДИР КЕЧАСИ ҲАҚИДА ШЕРЛАР
Статистика


Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0

Блог

Главная » 2018 » Август » 3 » Хайрли кеч, жонгинам…
13:10
Хайрли кеч, жонгинам…
— Қаёққа, Антуан? — сўради эридан Франсуаза Кеснэ.
— Почтага. Хат жўнатмоқчи эдим. Баҳонада Мауглини ҳам айлантириб келаман. Ёмғир тинди. Ментона осмонидан булутлар ариди. Ҳаво очилиб кетадиганга ўхшайди.
— Кўп қолиб кетма, тезроқ қайт. Мен тушликка Сабина Ламбэр-Леклеркни эри билан айтиб қўйганман. «Эклерер»да Ниццага бир неча кунга келишганини ўқидим… Шундан кейин Сабинага хат ёзиб юбордим…
— О, Франсуаза, нега бундай қилдинг? Унинг эри юритаётган сиёсат одамларнинг нафратини қўзғаяпти. Сабинанинг ўзи бўлса…
— Кўп жаврама, Антуан… Сабинани ёқтирмайман деб ишонтиришга ҳам уринмай қўяқол… Биз сен билан танишган кезларда у сенинг қаллиғинг ҳисобланармиди?
— Ҳамма гап шунда-да! Сенга уйланганим учун у мени кечириб юборган деб ўйлайман… Бунинг устига уни кўрмаганимга ҳам ўн беш йилча бўлди. Аллақачон пишиб етилиб, ўтиб кетган бўлса ҳам ажаб эмас…
— Қанақасига етилиб ўтиб кетар экан?! У мендан атиги уч ёш катта, холос… Лекин, барибир, энди баҳслашишнинг ҳожати йўқ… Сабина эри билан кечқурун соат саккизда шу ерда бўлади.
— Мен билан маслаҳатлашсанг бўлмасмиди?.. Нега таклиф қилдинг уларни? Норози бўлишимни билардинг-ку…
— Яхши айланиб кел… — деди Француаза қувноқлик билан ва шоша-пиша хонадан чиқди.
Антуан ораларида жанжал қўпмаганига афсусланди. Бу хотинининг ҳар доимдаги устомонлиги эди — у ҳамиша баҳсларга чап бериб кетарди. Антиб бурунининг хиёбонларида бесўнақай ўсган қарағайлар ораларида одимлар экан, у ўйларди:
«Француаза сиркаси сув кўтармайдиган бўлиб қолди. Бу эру хотинлар билан учрашишга тоқатим йўқлигини у жуда яхши биларди. Шунинг учун ҳам у режалари тўғрисида менга ҳеч нарса демаган… Кўпинча Француаза қилғилиқни қилиб қўйгандан кейин мени хабардор қилаяпти. Ахир, Сабина Ламбэр-Леюэджни чақириб нима қиларди? Фақат мену болалардан бошқа ҳеч ким билан учрапь май сиқилиб кетгани учун шундай қилдимикин? Шундоқ ҳам бўлақолсин. Лекин бу ерларга келиб қолишни ким хохлаган эди? Ким мени Понде-л Эрни тарк этишга, шпларни йиғиштиришга, қариндош-уруғлардан узоқлашиб, ўзим истамаган ҳолда истеъфога чиқишга кўндирган эди?»
Ҳар гал у ўзидан ўтган аламларни ўйлай бошласа, уларнинг рўйхати анча узун бўлиб чиқарди. Антуан хотинини яхши кўриб уйланган эди. Ҳозиргача у ҳам эркак сифатида, ҳам рассом сифатида хотинига талпинишдан тўхтамаган. У хотинининг бежирим бурнини, макр тўла нурли кўзларини, ҳуснда танҳо чеҳрасини соатлаб, кўз узмасдан томоша қилиб ўтира оларди. Аммо гоҳи-гоҳида шунақа ғашига тегар эдики… Уйга жиҳоз олишда, либос танлашда, гуллар харид қилишда Француазанинг диди жуда баланд эди. Аммо одамларга мунсабатда унга одоб етишмай қоларди. Агар Француаза унинг дўстларидан бирини таҳқирлаб қўйса, Антуан қаттиқ изтироб чекар эди. Бунақа таҳқир учун у ўзининг жавобгарлигини ҳам, ночорлигини ҳам ҳис қиларди. Аввалига у хотинини таъна-дашномларга кўмиб ташларди. Бу таъна-дашномларни Француаза ранжиб тинглар ва уларга эътибор бермас эди. Чунки билардики, кечаси томирларида хоҳиш жўш урганда Антуан хотинининг ҳамма гуноҳини кечиб юборади. Кефшчалик хотинининг феълу-атворига кўна бошлади. Ўн йил бирга ўтказилган турмушдан англадики, хотинини бошқача қилиб бўлмайди.
— Маугли, бери кел!
Антуан почта бўлимига кирди… Кайтаётганда у Француаза тўғрисида ўйлашда давом этди ва ўйлаган сари кайфияти тундлаша борди. Лоақал хотини унга бевафолик қилмаганмикин? У бунга ишонарди. Лекин билардики, хотини кўпинча ўзини ашаддий таннозлардай тутар ва баъзан эса одоб доирасидан ҳам чиқиб кетарди. Сабинага уйланганида бахтлироқ бўлармиди? У Понде-л Эрдаги боғни эслади. Сабина билан ёшлигида шу боғда учрашарди. Бутун шаҳар уларни унаштирилган деб ҳисобларди. Уларнинг ўзлари ҳам бу тўғрида ҳеч оғиз очмасалар-да, эртами-кечми турмуш қуришларига шубҳа қилишмасди.
«У жуда жўшқин табиатли қиз эди-да», — деб ўйлади Антуан рақс тушганларида Сабина пинжига қандай суқилганларини эслаб.
Сабина билан висол чоғларида Антуан дадил ҳаракат қилар, қизнинг қаршилик қилмаслигини ҳис қилиб, довдираб қолмас эди. Антуан юрак-юракдан унга яқин бўлмоқни хоҳларди. Кейин Француаза пайдо бўлди ва бутун дунёнинг аёллари унинг учун йўқдай бўлиб қолишди… Эндиликда Француазага бир умр боғланган. Ўн йиллик ҳаётни бирга ўтказишди. Учта фарзанд. Бўлари бўлиб бўдци.
Аммо у меҳмонхонада хотинини юпқа гуддор кўйлақда, бутун вужудидан нафосат анкиб турган бир ҳолда кўрганида ғашлиги дарҳол ўтиб кетарди. Ахир, улар истиқомат қиладиган уй ҳам, меҳмонлар ҳамиша қойил қолиб ҳавас қиладиган боғ ҳам Француазанинг меҳнати билан бунёдга келган. 1929 йил бўҳронидан бир неча йил аввал Пон-де-л Эр билан заводни тарк этишга кўндирган ҳам айни Француаза бўлган эди. Агар ҳаммасига адолат юзасидан баҳо берадиган бўлса, Француаза унга бахт келтирди.
— Мишлина билан Бако биз билан бирга тушлик қилишмайдими? — деб сўради у.
Шундан унинг умиди катта эди, чунки меҳмонлар билан гап сотишиб ўтиргандан кўра болаларнинг чуғур-чуғуридан роҳатланиб ўтиришни афзал биларди.
— Йўқ, — деб жавоб берди Француаза. — Менимча, меҳмонлар билан ўзимиз ўтирсак яхшироқ бўларди… Бўйинбоғингни тўғрилаб ол, Антуан.
«Яхшироқ эмиш!» — Антуан тоқат қилолмайдиган яна бир сўз шу эди. Йўқ, «яхшироқ» бўлмайди, — деб ўйлади у кўзгу олдида бўйинбоғини боғлар экан. — Сабина маҳмаданалик қила бошласа керак. Француаза эса тўнгакка ўхшаган мақтанчоқ министрга нозу карашма қилишга тушади. Антуаннинг ўзи бўлса оғзига сув солгандай миқ этмай ўтиради.
— Яхши бўлади! »
У автомобиль келиб тўхтаганини, ғижирлаб, ғилдираклар қумда ғийқиллаганини эшитди. Эру хотин Кеснэлар қоматларини ростлашди. Бир лаҳзадан кейтн меҳмонлар кириб келди.
— Хайрли оқшом, жонгинам, — деб хитоб қилди Француаза Сабинани ўпар экан. — Хайрли оқшом, жаноб министр!
— Йўқ, жонгинам! — деди Сабина. — Менинг эримни «министр» деб атай кўрма… Мени «Сабина» деб атайсан-ку. Уни ҳам «Альфред» деб чақира қол… Хайрли оқшом, Антуан…
Оқшом илиққина, ҳаво очиқ эди. Француаза кофени айвонга келтиришни буюрди. Стол ортида гаплар унча қовишавермади. Аёллар зерикиб қолишди. Антуан эса ўзидан энсаси қотиб, ўжарлиги тутиб, Ламбэр-Леклеркка гап қайтариб ўтирди. Министр эса ундан кўра кўпроқ ахборотга эга бўлгани учун, баҳсда осонгина унинг шохини қайириб ташларди.
— Сиз оптимистик кайфиятдасиз, негаки, ҳокимият тепасидасиз, — деди Антуан. — Аслини олганда эса, Франция фоже аҳволда…
— Ундоқ эмас, азизим. Йўқ, ундоқ эмас, — жавоб берди Ламбэр-Леклерк. — Молиявий қийинчиликлар ҳеч қачон фожиона бўлмайди. Француз бюджети олти асрдан бери ҳамиша камомадга эга!.. Ҳа, гапимга ишонаверинг! Вақти-вақти билан қишлоқ заминдорларини сиқиштириб турмоқ керак. Акс ҳолда, биз нимага эга бўлардик? Ришелье давридан бошлаб бу сармояларнинг катта фоиз эвазига банкка қўйилганини тасаввур қилиб кўринг.
— Инглиз бюджети камомад нималигини билмайди, — деб ғўдирлади Антуан. — Ҳатто унда даромад қисми ҳамиша харажат қисмидан кўпроқ бўлади. Ҳар ҳолда, менга шуниси маълумки, бундан инглизлар сира азият чекишмайди.
— Азиз дўстим, — деб жавоб берди Антуанга Ламбэр-Леклерк, — мен сира тушунмадим-тушунмади-да, французлар бу икки мамлакатни таққослашга мунча ўч бўлишмаса?.. Ахир, уларнинг тарихи бошқа-бошқа, расм-русумлари бир-биридан фарқ қилади, эҳтиёжлари ҳам ҳар хил… Агар Франция чиндан ҳам бир мувозанатдаги бюджетга эҳтиёж сезганида, биз буни бир зумда тўғрилар эдик. Аммо Франция мутлақо бунга интилмайди. Қолаверса, Франция шу мақсадга эришишга олиб келадиган воситаларга рози бўлишдан унчалик манфаатдор ҳам эмас. Бюджетнинг қанақа бўлиши молиявий масала эмас, сиёсий масала. Сиз менга айтинг — мамлакатни бошқараётганда сиз қайси кўпчиликка таянмоқчисиз? Шуни айтсангиз, мен бюджетингиз қанақа бўлишини айтиб бераман. Молия вазирлиги истаган бюджетингизни тайёрлаб бериши мумкин.
Аллақандай сезилар-сезилмас белгиларга, нигоҳи бирданига қаҳрли бўлиб қолганига қараб Франсуаза сезди: ҳозир бирданига эрининг ғазаби тутиб қолади. У суҳбатга аралашмоқни зарур билди.
— Антуан, — деди у. — Сен Сабина билан бирга монастирга сайр қилиб келсанг бўлармиди? У ердан очиладиган манзарани Сабинага кўрсатасан.
— Майли, у ерга ҳаммамиз бирга бора қолайлик, — деб таклиф қилди Антуан.
— Йўқ, Йўқ, — деб эътироз биддирди Сабина. — Франсуазанинг гапи тўғри… Эру хотинларни бир-биридан ажратиш керак… Шунда қизиқроқ бўлади…
У стол ортидан турди. Антуан ҳам ноилож ўрнидан туриб, Сабинага эргашишга мажбур бўлди. Турар экан, у Франсуазага зарда билан қараб қўйди, аммо Франсуаза унинг қараганига парво қилмади.
«Хавотир олганларим тўғри чиқаяпти, — деб ўйлади Антуан… — Энди камида ярим соат Сабина билан хилватда ёлғиз бўлмоғим керак. У шўрлик ўн йилдан бери кутади — нега бундай бўлганининг сабабини айтишимни истайди. Ҳозир шуни сўраб қолмаса бўлди. Наҳотки, Франсуаза мана шу ўзига бино қўйган министрнинг ишқибозлигига ўлиб турган бўлса?!.»
— Мунча хушбўй ҳид? — деди Са,бина Ламбэр-Леклерк.
— Бу апельсин дарахти… Биз ўтирган жойнинг ҳам томи апельсин ва лимон дарахтларининг навдаларидан, глициний ва атргуллардан тўқилган… Аммо бизнинг атргулларимиз ёввойилашиб қолди… Янгиларини улаш керак… Бу ёққа, Сабина, манави сўқмоққа буриламиз. Ундан пастликка тушамиз…
— Сиз ўзингиз-чи, Антуан? Бу хилватда ўзингиз ҳам ёввойилашиб қолмадингизми?
— Менми? Мен ҳамиша ёввойи бўлганман… Қоронғида бирон нарсани илғай оляпсизми? Ана, қаранг, бассейннинг икки ёнида қишда гуллайдиган гуллар ўсади. Боғни режалаштираётганда сиёҳранг ёхуд гунафшаранг тўқ ранглар билан мовий ёхуд сариқ гуллар ўртасидаги зидлик асос қилиб олинган. Ҳар ҳолда, Франсуазанинг нияти шунақа эди. Мана бу ёнбағирда эса у антиқа дарахтлардан қалин бутазор ўстирмоқчи эди.
— Сиз билан ҳоли қолганимиздан манмунман, Антуан… Мен сизнинг хотинингизни жуда яхши кўраман, лекин шундоқ бўлса ҳам у билан танишмасингиздан олдин биз сиз билан қалин дўст эдик… Буни унутиб юборганингиз йўқми?
Сабинага ҳадцан зиёд яқинлаб кетмаслик учун эҳтиёт юзасидан қадамини секинлатди:
— Нега ундай дейсиз, Сабина? Унутиб бўларканми, а?.. Йўқ, сиз тўғрига юраверинг. Ҳозир кўприкча келади. Ана, монастирга ҳам келиб қолдик. Плиталар орасида ўсиб ётган гулларга қаранг…
— Менинг биринчи балим эсингиздами? Мени бобонгизнинг машинасида уйимга олиб бориб қўйган эдингиз… Ота-онам ухлаб қолишган экан. Биз кичкина меҳмонхонага кирдиқ… Бир оғиз гап айтмасдан мени бағрингизга босдингиз. Шунда икковимиз яна рақс туша бошладик.
— Ўша оқшом сизни ўпиб ҳам олгандим, шекилли?
— Ўпиб олган эмиш… Роса бир соат эзиб ўпишгандик… Жуда ҳам зўр бўлганди.
— Мендан роса кўнглингиз қолган бўлса керак?
— Аксинча. Урушнинг бошларида жасоратингиз билан мени буткул мафтун этган эдингиз. Ўзингизни тутишингиз жуда ажойиб эди. Мен ҳамма мукофотларингизни тутилмасдан айтиб бера олардим. Улар ҳозиргача эсимда. Санаб бер десангиз, бирма-бир айтиб бераман… Кейин сиз ярадор бўлдингиз, тузалганингиздан кейин эса Франсуаза Паскаль-Бушега уйландингиз. Ростини айт-сам, ўшанда қаттиқ хафа бўлдим. Ахир, бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас эди-да… Ахир, мен сизни жуда яхши кўрардим-да… Мен Фрасуаза билан аввалдан яхши таниш эдим, биз Сен-Жан лицейида бирга ўқигандик. Мени кечирасиз-у, Антуан, Франсуазанинг истараси иссиқ, лекин бироз тентаксифатроқ эди. Шу қизга уйланганингизни эшитиб, ҳайрон бўлдим ва сизга ачиндим. Бир менгина эмас, бутун шаҳар ачинган эди.
— Нега энди? Биз Франсуаза билан бир табақанинг одамларимиз ва бир-биримизга тўғри келамиз… Бу томонга бир қаранг, Сабина: ҳов анави қояни кўряпсизми? Бағрида қуёш шуълалари ўйнаяпти. Бу қоя — Монако… Жуда ҳам қаттиқ энгашманг — турган жойимиз денгаз устида. Эҳтиёт бўлинг, Сабина!
Антуан беихтиёр унинг белидан ушлади. Сабина эса яшин тезлигида унга ўгирилиб, лабларидан қаттиқ ўпиб олди.
— Нима бўлса бўлар, Антуан. Жуда ҳам шундай қилгим келган эди. Бир вақтлар сенга яқин бўлган одамдан ўзингни олиб қочишинг қийин бўлар экан… Теннис майдончасида ўпишганларимиз эсингиздами? О, хижолат бўляпсиз, шекилли? Ҳақиқий Кеснелигингизча қолибсиз-да… Ҳамиша вафодор эр бўлганингизга зарра шубҳам йўқ…
— Ҳаддан ташқари вафодорман… Бокираман десам бўлади…
– Ўн йилдан бери шунақамисиз? Шўрлик Антуан!.. Шу аҳволингиздан бахтиёрмисиз?
— Бахтим тўкис…
— Ундай бўлса, жуда ҳам яхши, азиз Антуан. Фақат бир нарсани тушунмаяпман — ундоқ бўлса, нега ахволингиздан бахтсиз одамга ўхшайсиз?
— Нега бунақа деяпсиз?
— Билмадим… Шунчаки… Сизда аллақандай қониқмаганликни, алланечук безовталикни сезяпман. Зардангиз қайнаётганга ўхшайди… Ҳар нима деганингизда ҳам, Антуан, ҳар қалай, сиз Пон-де-л Эрқдан чиққан ҳақиқий Кесне эдингиз, яъни одамларга пешво бўлиб ўрганган фаол одам эдингаз. Энди эса суйган ишингизни тарк этиб, дўстларингизни олисда қолдириб, бу ерда яшаётирсиз… Биламан, сиз хотинингизнинг дидига мос бўлиш учун ҳамма нарсадан воз кечгансиз… Аммо ҳеч қачон бунга афсус чекмаётганингизни тасаввур қилиш қийин.
— Эҳтимол, бошда мен анча-мунча сиқилган бўлсам бордир… Кейинчалик ўзимга бошқа машғулот топиб олдим. Бутун умрим давомида тарихга қизиқиб ўтганман. Эндилиқда шу фан билан жиддий шуғуллана бошладим… Мен ҳатто бир нечта китоб ҳам ёздим. Улар бирмунча муваффақият қозонди.
— Бир мунча дейсиз-да! Сизнинг китобларингаз жуда катта муваффақият қозонган, Антуан. Улар ажойиб асарлар… Айниқса, Людовик XI ҳақидаги асарингиз…
— Сиз китобларимни ўқиганмисиз?
— «Ўқиганмисиз» деб сўрайсиз-а! Юз марталаб ўқигандирман. Биринчидан, мен ҳам тарихни жуда яхши кўраман. Иккинчидан эса, бу китоблардан сизни изладим, Антуан! Мен ҳамон сизга тааллуқли нимаики нарса бўлса ҳаммасига қизиқаман. Мен сизни жуда яхши ёзувчи деб ҳисоблайман. Йўқ, гапимда заррача муболаға йўқ… Ростини айтсам, тушлик вақтида ҳаётингазнинг бу жиҳати ҳақида Франсуаза бирон нарса деб оғиз очмагани мени ҳайрон қолдирди. Икки-уч марта эрим китобларингиз ҳақида оғиз очмоққа уриниб кўрди, лекин ҳар гал Франсуаза унинг гапини бўлиб қўяверди… Менимча, у сизнинг ижодингиз билан ҳар қанча ғурурланса арзийди.
— Э, қўйсангиз-чи! Бунинг нимасига ғурурланади? Лекин гапингизнинг бир жиҳати тўғри — Франсуаза бунақа китобларга қизиқмайди… У романларни афзал кўради… Муҳими шундаки, Франсуазанинг ўзи шоирона табиатга эга. Кийимларини нечоғлик дид билан танлаганига қаранг. Унинг барпо қилган боғи қандай ажойиб! Ҳар бир гулнинг жойини ўзи танлаган. Бўҳрон Пон-де-л Эрни ҳам исканжасига олгандан кейин бизнинг даромадларимиз камайиб кетди. Эндиликда Франсуаза ҳамма ишни ўзи қилишга мажбур бўляпти.
— Франсуаза ҳамма ишни ўзи қилади денг?! Франсуазанинг диди баланд денг! Ғаройиб жойи шундаки, бу гапларнинг ҳаммасига ўзингиз чиппа-чип ишонасиз. Жуда ҳам камтар одамсиз-да, Антуан… Мен Франсуазани қизлик чоғидан бери биламан. Унда диди ҳозиргига қараганда қиёс қилиб бўлмайдиган даражада паст эди. Ҳар ҳодда, у ҳам Паскал-Буше оиласининг бошқа аъзолари каби безакларга ва бошқа майда-чуйдаларга жуда ўч эди…
— Сиз адашяпсиз, Сабина… Бу либосни Франсуазанинг ўзи тиккан, унга хизматчи аёл кўмаклашиб турган, холос.
— Қўйсангиз-чи, Антуан, биз — аёлларни алдай олмайсиз. Чокларини қаранг, бурмаларининг нафислигини қаранг… Бундан ташқари, бунақа қимматбаҳо матони фақат Скьяпареллидан топиш мумкин… Лекин буларнинг унча аҳамияти ҳам йўқ.
— Ундай деманг. Биз сиз ўйлагандан муҳимроқ, Сабина! Мен сизга айтдим-ку — биз ҳозир маблағ масаласида анча-мунча қийналганмиз. Аввалги даромадлар қайда-ю, ҳозиргиси қайда! Пон-де-л Эрдан ҳозир бир тийин наф бўлмай қолган. Бернарнинг ёзишича, бу аҳвол бир неча йил давом этиши мумкин экан… Китобларим анча тузук тарқалиб турипти. Баъзан мақолалар ҳам ёзиб тураман… Шуларнинг ҳаммасига қарамай, бечора Франсуаза энг зўр бичиқчиларга буюртма бера олмайди.
— Агар шундоқ бўлса, бу айни мўъжиза экан, Антуан! Ақл бовар қилмайди-ю, лекин ажойиб. Франсуаза қошида бош эгиб таъзим қилишдан бошқа иложим қолмайди… Сирасини айтганда, мен ҳамиша унга яхши муносабатда бўлганман. Фақат ҳеч тушуна олмайман — Франсуазани нега ёқтиришмас эканлар?
— Уни ёқтиришмайдими?
— Ёқтиришмайди эмас, уни кўргани кўзлари йўқ… Наҳотки, бундан бехабарсиз? Мени лол қолдирган нарса шу бўлдики, бир замонлар уни Пон-де-л Эрда қандай ёмон кўришган бўлса, Ниццеда ҳам шунчали ёмон кўришар экан.
— Нима сабабдан ёмон кўришаркан?
— О, аввал нима учун бўлса, ҳозир ҳам ўшанинг учун… Худбинлиги учун, нозу карашмалари учун, аёллар билан муомаладаги макрлари учун… Муновиқлиги… Одоб билан нарсадан узоқлиги учун… Эсимда, мен уни ҳамиша ҳимоя қилардим. Сен-Жан лицейида бирга ўқиб юрган вақтларимиздаёқ мен шундай дердим: «Франсуаза Паскаль-Буше аслида яхши аёл. Афтидан, гапларининг сунъийлига, овозининг дағаллиги туфайли сизлар уни ёқтирмай қолган бўлсаларинг керак…»
— Сиз унинг овозини дағал деб ҳисоблайсизми?
— Нималар деяпсиз, Антуан! Лекин ўн йил бирга туриб, сиз кўникиб қолган бўлсангиз керак-да! Айтганча, бу унинг айби эмас. Бунинг учун таъна қилмайман… Мен бошқа бир қилиғи учун уни сира кечира олмайман: сиздек одамга турмушга чиққан бўлса-да, у айни чоқда…
— Айни чоқда?.. Нима демоқчисиз бу билан?
— Йўқ, ҳеч нарса…
— Йўқ, Сабина, шаъмага тўла иборани бошлаб қўйиб, ярмидан узиб қўйишга ҳаққингиз йўқ… Балки сизга шу маълумотларнинг ҳаммасини айтган одамлар Франсуазанинг ўйнашлари ҳам бор дейишгандир?
— Сиз астойдил сўраяпсизми, Антуан?
— Астойдил бўлганда қандоқ. Ишонаверинг…
— Ўзингиздан қолар гап йўқ, азизим, ҳар қандай келишган аёлни ғийбат қилмай қўйишмайди… Ким билсин… Баъзан ўтсиз ҳам тутун бўлиши мумкин… Франсуаза сира орқа-олдига қараб юрмайди. Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, Пон-де-л Эрда турган кезларингиздаёқ оғзига кучи етмаганлар уни укангизнинг ўйнашига чиқариб қўйганди.
— Бернарнингми?
— Ҳа-да, Бернарнинг!
— Роса бемаъни гап-ку! Бернардан ҳалолроқ одам йўқ дунёда…
— Гапимга ишонаверинг, худди шуни мен ҳамманинг қулоғига тинмай қуйдим… Уни нечоғлиқ матонат ва бардош билан ҳимоя қилганимни Франсуаза ҳатто хаёлига ҳам келтира олмайди… Ой нурида кумушдай товланиб турган анави нарса нима?
— Уми? Зарпечак…
— Жуда чиройлик-а! Гефсиман боғларидаги гулларни эслатар экан… Нима дедингиз?
— Йўқ, эслатмайди… Қайтгингиз келмадими?
— Мунча шошилмасангиз, Антуан?.. Бу боғда сиз билан бажону дил тун бўйи қолардим…
— Этим уюшиб кетяпти…
— Қўлингизни беринг… Ростдан ҳам қўлингиз муздан бадтар совиб кетипти! Истасангиз, елкангизга ёгшнғичимни ташлаб қўяй? Биз, ахир, бир-биримизнинг пинжимизга кириб бутун умримизни ўтказишимиз мумкин эди-а! Сиз шуни ўйлаб, ҳеч қачон афсус чеккан эмасмисиз, Антуан?
— Нима деб жавоб берсам экан, сизга, Сабина? Ўзингиз-чи? Сиз бахтлимисиз?
— Жуда бахтиёрман… Мен ҳам худди сизга ўхшаб ноумидлигимни енгишга ҳаракат қиламан… Манави сўқмоқдан кўтарилишимиз керакми? Сиздан яширадиган сирим иўқ. Анча вақтгача мен фақат тезроқ ўлишни орзу қилдим… Энди бироз енгил тортдим… Тақдирга тан бердим… Ўзингиз ҳам тақдирга тан берибсиз-ку…
— Жуда зийраксиз-а, Сабина…
— Эсингиздан чиқарманг, Антуан, бир вақтлар мен сизни яхши кўрганман… Менинг зийраклигим шундан… Қўлингизни узатинг, суяниб олай… Сўқмоқ жуда ҳам тик экан… Қани, айтинг-чи, Антуан, Франсуазанинг қанақа одам эканини сиз қачон англаб етгансиз? Қачон унинг ҳақиқий қиёфасини кўра олдингиз? Ахир, уйланаётганингизда севгидан ўзингизни буткул йўқотиб қўйган эдингиз…
— Қўрқаманки, ҳозир биз сиз билан бутунлай бошқа-бошқа тилларда гаплашяпмиз, Сабина… Мени тушунишингизни жуда истар эдим… Мен ҳозир ҳам Франсуазага ҳаддан ташқари боғланиб қолганман. «Боғланиб қолганман» деганим нимаси-я! Кулгили, аянчли сўз! Франсуазани яхши кўраман. Лекин гапингизда жон бор — турмушимизнинг дастлабки икки йилида муҳаббатимиз бе-ниҳоя зўр ва завқли бўлган эди. Мен бу муҳаббат Франсуазанинг қалбида ҳам жўш урганди деб ҳисоблашга етарли асосим бор.
— Шунақами?!
— Бу гапингизни қандай тушунай? Йўқ, Сабина, сиз жуда ҳам чегарадан чиқиб кетяпсиз… Сиз мени хотираларимдан маҳрум этолмайсиз… Ўша йилларда Франсуаза менга севгисининг шунақа далилларини берганки, ҳатто сўқир одам ҳам адданиши мумкин эмасди… Биз жуда иноқ эдик… Ҳоли қолганимизда бахтимизнинг чеки бўлмасди… Ишонмайсизми? Бироқ ҳар нима деганингизда ҳам Сабина, нима деяётганимни мен биламан-ку! Ахир, Франсуаза билан бирга бўлган мен эдим, сиз эмас эдингиз.
— Аммо мен уни сиздан аввал таниган эдим, қадрли дўстим… Мен сизнинг хотинингизни болалик чоғида кўрганман. Франсуаза билан унинг синглиси Элен билан бирга катта бўлишган… Франсуаза ҳозиргидай кўз ўнгимда: у лицей ҳовлисида қўлида ракетка билан тик турган ҳолда Элен икковимизга мурожаат қилиб деган эди: «Мен Кеснэнинг катта ўғлига турмушга чиқмоғим керак. Ҳар нима бўлганда ҳам мен бу ниятимга эришаман!»
— Бундай бўлган бўлиши мумкин эмас, Сабина! Паскаль-Бушелар оиласи анча замонлардан бери менинг оилам билан чиқишмас эди. Франсуаза мен билан таниш ҳам эмас эди. Биз у билан 1917 йилда мутлақо тасодифан тарзда учрашиб қолганмиз. Ўшанда яраларим тузалиб, энди оёққа тураётган эдим…
— Тасодифан дейсизми? Афтидан, сиз чиндан ҳам бунга ишонгансиз дейман? Ҳолбуки, Эленнинг гаплари ҳозиргача қулоғимдан кетгани йўқ. У оиласининг аҳволини гапириб берганди. Гап шундаки, урушнинг бошланиш чоғларида жаноб Паскаль-Буше синиб, хонавайрон бўлган эди. У қиморбоз эди. Айни чоғда коллекционерлик билан шуғулланарди. Бунинг иккови ҳам кўп пул талаб қиладиган машғулот… Қизлари уни доимо «бизнинг султонимиз» деб чақиришарди. У, шубҳасиз, шу номга лойиқ эди… Флерэдаги ота-боболаридан қолган қасрни тиклаш уни узил-кесил тамом қилди. «Менга қаранглар, қизалоқларим, — деди у Франсуаза билан Эленга. — Бизнинг ўлкамизда фақат иккита хонадон бор: Тианжлар хонадони билан Кеснэлар хонадони. Агар биз ўзимизни халос этмоқ ниятида бўлсак, фақат шу хонадонлар билан қуда-анда бўлмоғимиз керак». Қизалоқлар жангга ташланиб, қўшалоқ ғалабага эришишди.
— Бу воқеани сизга ким гапириб берди?
— Боя айтдим-ку, опа-сингил Паскаль-Бушеларнинг ўзи гапириб берган.
— Билиб туриб, мени огоҳ қилмабсиз-да?
— Дугонамга панд беролмас эдим-ку? Бундан ташқари, бир омади чопган-да, уни якка-ю ягона имкониятдан маҳрум қилаолмас эди. Ахир, на Лувьеда, на Пон-де-л Эрда сизга ўхшаган анойи Дон-Кихотни мустасно қилганда, ҳеч ким унга уйланмас эди-да… Бизнинг Нормандияда синиб миси чиққанларни ёқтиришмайди.
— Нега бундай дейсиз? Жаноб Паскаль-Буше ҳеч қачон синган эмас…
— Тўғри. Лекин қандай қилиб синмай қолишга эришган? Уруш кетаётган даврда уни ҳукумат қўллаб турган. Унинг яна битта куёви Морис де Тианж ўша пайтларда парламент депутати эди-да… Урушдан кейин эса… Ўзингиз мендан кўра яхшироқ биласиз-ку, охир-пировардида сизнинг бобонгиз унга ёрдам беришга мажбур бўлган… Қайин отангизнинг мўлжаллари амалга ошди… Оҳ, яна ўша муаттар ҳид анқияпти! Айвонга яқинлаб қолдик, шекилли? Бироз тўхтанг, Антуан! Бутунлай бўғилиб кетдим…
— Юқорига кўтарилаётганда гапириб келдингиз-да… Шунинг учун нафасингиз сиққан…
— Қўлингизни юрагимга қўйиб кўринг, Антуан… Гурсиллаб ураётганини сезяпсизми? Манг, дастрўмолим билан лабингизни артиб олинг… Аёллар жуда ярамас махлуқ бўлади, лаб бўёқнинг жиндай изи бўлса ҳам улар дарров сезади… Вой, нима қиляпсиз? Лабингизни ўзингизнинг рўмолчангиз билан артиб бўларканми? Рўмолчада изи қолади-ку? Рисоладаги эр бўлмаганингизда бунақа нарсалардан аллақачон хабардор бўлардингиз-а?.. Дуруст… Энди чап елкангизни қоқиб ташланг: унда упа излари қолган бўлиши мумкин… Жуда яхши! Ана энди ҳаммага бемалол кўринаверишингиз мумкин.
Бир неча дақиқадан кейин меҳмонлар жўнаб кетишди. Аёллар бир-бирлари билан қуюқ хайрлашишди.
Категория: HIKOYALAR TO'PLAMI / ХИКОЯЛАР ТУПЛАМИ | Просмотров: 19 | Добавил: sherlarinfo | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Логин:
Пароль:
Izlash / Поиск

-------
Foydali maslahatlar
«  Август 2018  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

SMS SHERLAR, AFORIZMLAR, O'ZBEKCHA STATUSLAR, STATUSLAR, YANGI SHERLAR, SEVGI HAQIDA SMS SHERLAR, SEVGI SHERLARI, TABRIKLAR, YANGI YIL TABRIKLARI, YANGI YIL BILAN, 8 MART TABRIKLARI, HAYIT BAYRAMI TABRIKLARI, TURLI HILDAGI SMS SHERLAR, SMS SHERLAR MAKONI, YANGI SMS SHERLAR, SMS YUBORISH, BEPUL SMS YUBORISH, BEPUL SMS SHERLAR, СМС Поздравления с 8 Марта / 8 MART TABRIK SHERLAR, СМС валентинки СМС в день Святого Валентина, 14 февраля, СМС валентинки 14 Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari SMS HAYIT BAYRAMI SHERLAR / СМС ХАЙИТ БАЙРАМИГА ШЕРЛАР 1 aprel sms hazillar SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. MAKTAB SMS SHERLAR / МАКТАБ ХАКИДА ШЕРЛАР SMS PRIKOL (xazil) / СМС ПРИКОЛ SMS DO`STLIK / СМС ДУСТЛИК SMS FOTO / СМС ФОТО SMS GRAFIKALAR / СМС ГРАФИКА SMS IBRATLI SHERLAR / СМС ИБРАТЛИ ШЕРЛАР SMS KINO MIX / СМС КИНО МИХ SMS YANGI YIL / СМС ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИК SMS XIKMATLI / СМС ХИКМАТЛИ SMS TOPISHMOQ / СМС ТОПИШМОК SMS TABRIK / СМС ТАБРИК SMS SPORT / СМС СПОРТ SMS ANIMATSIYA / СМС АНИМАЦИЯ SMS SEVGI / СМС СЕВГИ SMS REKLAMA / СМС РЕКЛАМА SMS MANTIQIY / СМС МАНТИКИЙ SMS LATIFA / СМС ЛАТИФА Стихи о любви Смс признания СМС Поздравления с 8 Марта СМС на день рождения Смс другу С 1 апрельские приколы СМС доброе утро Смс cтихи Прикольные смс SMS VATAN SMS Новый год Смс реклама СМС спокойной ночи Студенческие смс SMS English SMS TURK Qo'shiq uchun sherlar Farab ijodidan Yigitlar haqida eng zo'r statuslar Qizlar haqida statuslar Muhammad Yusuf sherlari Alisher Navoiy g'azallari Sms dostlik Vatanim manim SMS sevgi SMS hazillar SMS tabriklar SMS tilak SMS maslahatlar SMS maqtovlar SMS grafika SMS Dahshatlari SMS Ism Hazil topishmoqlar Hikmatli so'zlar Hayotiy SMS'lar Operator SMS'lari Sms sport xazillari Sms ota-ona SMS Aqlli gaplar Hijron sherlari Maktab sms sherlar Sog'inch she'rlari SMS Epigraflar SMS Talaba Mobile SMS'lar Sms juma ayyomi tabriklari SMS aforizmlar SMS Prikol Maqollar SMS Sherli Fotolari Love Foto SMS Chiroyli sevgi so`zlari.. Sevgi Hikoyalari SMS Ishq Ertagi SMS Anekdot Latifalar SMS MP3 LAR Sardor Rahinxon Sms Mp3 Ahad Qayum sherlar Sms Mp3 SMS Qo'shiq Matni prikol Janob-prikol Sherlari SMS BAYRAMLAR SMS tug'ulgan kun tabriklari To'y Sherlari 1-Sentabr Mustaqillik bayrami Tabrik Sherlari 21-Mart Navro'z bayrami Tabrik Sherlari 14-Fevral sevishganlar kuni Tabrik Sherlari 14-Yanvar Vatan himoyachilari kuni Tabrik Sherlari SMS Yangi yil bayrami SMS 1-Aprel hazillari SMS 8-Mart Xotin-qizlar bayrami SMS Ramazon kuni SMS Qurbon hayiti kuni SMS Ustozlar bayrami 1-Iyun bolalar kuni 25-May So'nggi Qo'ng'iroq 21-Oktyabr Til Bayrami Haqida Sherlar SMS O'zbekcha Status SMS Sevgi Status SMS Prikol Status SMS Do'stlik Status SMS Bayramlar Status SMS Mail Agent Status SMS Odnoklassniki Status SMS Fcebook Status SMS Vkontakt Status SMS ICQ Status SMS Twitter Status Исмлар маъноси Открытки на заказ Azerbaycan statuslari sozleri Sevgi Mesajları Ayrılıq Mesajları Nifrət Mesajları Həsrət Mesajları 1 Января - Новый год 7 Января - Рождество 14 Января - старый Новый год 25 Января - Татьянин день 14 Февраля - день Святого Валентина 23 Февраля Масленица 8 Марта 1 Апреля - День смеха Христово Воскресение - Пасха 1 Мая 9 Мая - День Победы 12 Июня - День России Выпускной вечер 1 Сентября - День знаний 5 Октября - День учителя Владельцу фирмы Военным, призывникам Восточный гороскоп Коллеге К подарку Любимой, жене, подруге Любимому, мужу На свадебный юбилей Начальнику На юбилей по годам Новорожденному Первокласснику По знакам Зодиака Пожелания По именам - женщинам По именам - мужчинам Профессиональные Ребенку Студенту С днем рождения С новосельем С разводом, 2-м браком С юбилеем Уходящим на пенсию Учителю Цветочный гороскоп Прикольные смс поздравления Статусы Для одноклассников Статусы Вконтакте Статусы для агента Статусы icq Супер статусы Прикольные статусы Анекдоты Статусы про любовь Короткие статусы Романтические Статусы про парней Статусы Для О девушках Грустные статусы Новые статусы Фото статус Статусы для аськи Веселые статусы Статус смешно Статусы стервы Статусы про жизнь Классные статусы Самые лучшие статусы О дружбе Весенние Кризис Статус года Злые статусы Пожелание с добрым утром Пожелание спокойной ночи На английском Статусы в асе Кавказские статусы Клевые статусы Sherlar.uz Тожикча шерхо Tezkor.Net da Kun Iqtiboslari www.sherlar.info sherlar.info sherlar.net sherlar.org